АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида ўнлаб итлар шафқатсизларча сўйилгани айтилмоқда (видео)

'Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида ўнлаб итлар шафқатсизларча сўйилгани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

 “Меҳр ва Оқибат” марказига Тошкент вилоятидаги хонадонлардан бирида ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабар келиб тушган. .

“Меҳр ва Оқибат” кўнгиллилари аризада кўрсатилган манзилга туман ИИБ ходимлари билан бирга боришганда, ҳовлининг ҳамма жойи қонга бўлғаниб, ўнлаб ит териларининг гувоҳи бўлишган.

Кўнгиллилар омон қолган 35 ит ва 9 кучукчани қутқаришга муваффақ бўлишган. 10 та ит "Гавчег" бошпанасига, қолганлари "Меҳр  ва оқибат" маркази ҳимоясига олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда итларнинг бу уйга қандай ва қаердан келиб қолганига оид барча ҳолатларга ойдинлик киритилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар