Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда.
Ушбу Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлмоқда.
Конституция нормаларини судларда тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида, бу масала юзасидан Олий суд Пленумининг қарорини қабул қилишни таклиф этилмоқда, — дейди Жаҳонгир Ширинов.






