Айни пайтда Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда.
Кун тартибидаги масалалар - камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.
Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман, банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган.






