АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ўсмир қизларнинг 37 фоизи маиший масалалар учун калтакланишни нормал ҳолат деб билади

'Ўзбекистонлик ўсмир қизларнинг 37 фоизи маиший масалалар учун калтакланишни нормал ҳолат деб билади'ning rasmi

Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-19 ёшли ўсмир қизларнинг 37 фоизи эркак киши аёлини гап қайтаргани, овқат тагига олиб кетгани, кўчага сўроқсиз чиққани учун калтаклашини нормал ҳолат деб билади. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси юритувидаги Telegram-каналида маълум қилинди.

“Стереотиплар қизларни оилавий зўравонлик ва шафқатсиз муносабат қурбонига айлантиради.

Ўзбекистонда яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 18-19 ёшли ўсмир қизларнинг 37 фоизи эркак киши аёлини гап қайтаргани, овқат тагига олиб кетгани, кўчага сўроқсиз чиққани учун калтаклашини нормал ҳолат деб билади.

UNICEFʼнинг асосий мақсадларидан бири бундай зарарли амалиётларга барҳам бериш ҳамда қизларнинг имкониятларини кенгайтиришдир”, – дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар