1

Анталияда халқаро Runtalya югуриш марафони бўлиб ўтди

ДУНЁ 10.03.2023, 10:08
Анталияда халқаро Runtalya югуриш марафони бўлиб ўтди

Runtalya халқаро марафони 5 март куни Туркиянинг туризм пойтахти бўлмиш Анталия соҳилида ташкил этилди. Мусобақада дунёнинг турли бурчакларидан минглаб профессионал ва ҳаваскор югурувчилар иштирок этдилар. Мавсумнинг бошланғич пойгаси бўлган Runtalya 47 дан ортиқ мамлакатдан келган спортчиларни ўзига жамлади. Эркаклар ўртасидаги марафон пойгасида Узейир Сўйлемез 2 соат 23 дақиқа 35 сонияда ғалаба қозонган бўлса, аёллар орасидан 03.03.26 натижа билан Наталия Гюртен пешқадам бўлди.

Бу йил Runtalya бир вақтнинг ўзида тўрт босқич (2, 10, 21 ва 42 километрлик йўналишлар)га мезбонлик қилди ва барча пойгалар Анталия шаҳар марказида бошланди. 42 километрлик марафон югурувчилари Анталиянинг энг гўзал ва ташриф буюрилиши шарт бўлган саёҳат нуқталари, Калечи, Ҳадриан дарвозаси, Дуден шаршараси ва машҳур Лара соҳиллари каби диққатга сазовор жойлар бўйлаб масофани босиб ўтишди. Март ойининг биринчи ҳафтасида шаҳарга ташриф буюрган ўн минглаб Анталия аҳолиси ва халқаро меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлган пойгада профессионал спортчилардан ташқари ҳаваскор югурувчилар ҳам қатнашди. Runtalya ташкилоти болалар, бошланғич даражада югурувчи аёллар ва барча ёшдаги маҳаллий аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилишга даъват этилган "юриш", "баланд пошнали югуриш" ва "1 қадам 1 ҳаёт" каби турларни ўз ичига олди. 

Runtalya марафони 2006 йилдан бери Анталияда ташкил этилади. Мусобақа ва маршрут назорати Туркия Енгил Атлетика Федерацияси (ТАF) томонидан амалга оширилади. Runtalya ўзига хос хусусиятларга эга ажойиб пойга бўлиб, бу йилги мавсумнинг илк мусобақаси ҳисобланади ва унинг мақсади ҳам минимал рақобат тажрибасига эга ҳаваскор ва профессионал югурувчиларни бирлаштиришга қаратилган. Мусобақада қатнашиш пулли бўлиб, ундан тушган даромадлар Туркиянинг жануби-шарқида юз берган зилзиладан азият чеккан ва Анталияга эвакуация қилинганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1