1

Гулистонда 250 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 10.03.2023, 17:17
Гулистонда 250 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро И.У. бошқарувидаги “DAMAS” русумли автотранспорт воситасида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 250 кг мол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1