1

Тошкент вилоятида фуқаро 25 дона итни сўйиш учун сақлагани аниқланди

ЖИНОЯТ 10.03.2023, 22:45
Тошкент вилоятида фуқаро 25 дона итни сўйиш учун сақлагани аниқланди

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида итларни сўйилганлиги акс этган видо ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан аниқланиб, ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, туманнинг А.Яссавий маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Б.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 дона, итларни санитария қоидаларига зид равишда сақлаганлиги ва уларни сўйиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман ИИБ ва Ветеринария бўлими ҳамкорлигида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўйилган итларнинг сони ва ушбу фуқаронинг итларни сўйишдан кўзлаган мақсадларига ойдинлик киритиш жараёни кетмоқда.

Суриштирувлар давомида аниқланган маълумотларга кўра қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1