1

Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини кўприкдан дарёга ташлаб, ҳалок бўлди (видео)

ЖИНОЯТ 11.03.2023, 09:28
Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини кўприкдан дарёга ташлаб, ҳалок бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди. 

Аниқланишича, кеча, 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани "Ўзбекистон"  маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.  

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1