АсосийJamiyat

Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида Афросиёб поезди ҳаракати қўйилди

'Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида Афросиёб поезди ҳаракати қўйилди'ning rasmi

Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилган.

Ҳаракат жадвали қуйидагича:

7-сонли "Шаҳрисабз - Самарқанд" йўналиши:

Шаҳрисабз 07:03 - Самарқанд 10:54.

8-сонли "Самарқанд - Шаҳрисабз" йўналиши:

Самарқанд 17:52 - Шаҳрисабз 21:22.

    Бошқа янгиликлар