АсосийDunyo

Афғонистонда ўтказилаётган журналистларни тақдирлаш маросимида портлаш содир бўлди

'Афғонистонда ўтказилаётган журналистларни тақдирлаш маросимида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида шанба куни журналистларни тақдирлаш маросими чоғида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс”га таяниб, “Тренд” хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида саккиз киши, жумладан, уч нафар бола жароҳатланган.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси ҳужумни қоралаб, зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Афғонистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

    Бошқа янгиликлар