АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида тиббий хизмат машинасида арча ташилди

'Тошкент вилоятида тиббий хизмат машинасида арча ташилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Бўка туманида тез тиббий ёрдам машинасида хўжалик ишлари қилинаётгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Бўка тумани аҳолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий профилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари, 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси — жами 9 нафар бригада аҳолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Тарқалган хабарлардаги Damas русумли махсус автомашина тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси ҳисобланади. Ушбу автомашина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги буйруғига кўра, тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассасаларида, поликлиникаларда, туғуруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторийларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассасаларида тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши белгиланган.

“Ушбу ҳолатни ўрганиш учун вилояти ССБ томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бузилишига йўл қуйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ходимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар