Венгрия пойтахти Будапештдан 20 км ғарбда М1 трассасида йирик автоҳалокат содир бўлди. 42 та автомобиль тўқнашиб кетди, улардан 5 таси юк автомобили, 37 таси енгил автомобиль, дея хабар беради ТАСС агентлиги.
Пойтахт полицияси бош бошқармаси хабар беришича, 19 та автомобиль ёниб кетган, 40 га яқин киши жароҳатланган.
«39 киши касалхонага етқазилди. Улардан 29 нафари катталар, 10 нафари болалардир. Катталардан 10 киши оғир жароҳат, 19 нафари енгил тан жароҳатини олган. 4 нафар бола оғир, 6 нафар бола енгил тан жароҳати олди», – деди Миллий тез ёрдам хизмати матбуот котиби Павел Дьёрфи.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганларни эвакуация қилиш учун 4 та вертолёт ва 16 та тез тиббий ёрдам машинаси жалб қилинган.
13.03.2023 11:14
Будапештда йирик автоҳалокат юз берди
