АсосийJamiyat

Президент "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди (видео)

'Президент "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди (видео)'ning rasmi

Бугун, 13 март куни Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди.

"Замон жуда мураккаб, ҳозир катта-катта давлатлар айтяпти: “Ўзбекистон, сен ким томон? Бўлди энди, ёки у томонга ўтгин, ёки бу томонга ўтгин”, деяпти. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб ҳам шунга даъват қиляпти. “Бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон, 36 млн бўлди, 3-4 йилда 40 млн бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан”, деяпти.

Саволга жавоб битта: бир томонман! Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимни манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман деб жавоб бераман", - деди давлат раҳбари

 

    Бошқа янгиликлар