АсосийDunyo

Туркияда кетма-кет учта зилзила содир бўлди

'Туркияда кетма-кет учта зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун Туркияда учта зилзила қайд этилди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.

Туркия шарқидаги Малатя провиниясида 4,5 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш агентлиги (АFAD) сайтида маълум қилинди.

Зилзилалар 05:13 да 8 км чуқурликда қайд этилган.

Бунгача соат 04:34 да 4,7 магнитудали, 10 км чуқурликдаги зилзила қайд этилган эди.

Иккала ҳолатда ҳам зилзила эпицентри Пютурге туманида бўлган.

Бундан ташқари, Туркия жанубидаги Хатай провинциясида 4,4 магнитудали зилзила қайд этилган.

Туркия ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш агентлиги (АFAD) маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хасса провинциясида бўлган.

    Бошқа янгиликлар