АсосийDunyo

Арманистон яна Озарбайжонни ўққа тутди

'Арманистон яна Озарбайжонни ўққа тутди'ning rasmi

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон матбуотида озарбайжон ҳарбийлари томонидан Юхара Шоржа (Басаркечар вилояти) йўналишида арманларнинг позицияларида амалга оширилгани айтилаётган “ўқ узилиши” ҳақидаги нашрларга изоҳ берди.

Департаментнинг тушунтиришича, Арманистон Қуролли кучлари дастлаб Озарбайжон армияси позицияларини ўққа тута бошлаган. Шу боис Озарбайжон томони ўқ жавоб қайтаришга мажбур бўлди.

Вазирлик Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари зарур ҳолларда тегишли жавоб чораларини кўришда давом этишига ишонтирди.

Маълумот учун, 8 март куни кечқурун ва 9 мартга ўтар кечаси арман ҳарбийлари ва ноқонуний қуролли тузилмалар жангарилари Озарбайжон позицияларини жами 23 марта ўққа тутган. Шуша шаҳри йўналишидаги олтита туман ва позициялар ўққа тутилди. Отишма Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган ҳудудлардан ҳам содир бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар