АсосийDunyo

Байден ва Сунак Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилди

'Байден ва Сунак Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Жозеф Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Сан-Диегодаги икки томонлама учрашувда Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб Zamon.uz хабар берди.

"Давлат раҳбарлари бир қатор глобал муаммолар, жумладан ХХР томонидан юзага келаётган муаммолар, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича умумий мажбуриятлар бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, улар Украинани собитқадам қўллаб-қувватлашни таъкидладилар", — дейилади хабарда.

Байден ва Сунак Киевга ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлашди. Сиёсатчилар, шунингдек, Россиянинг уруш олиб бориш қобилиятига қарши курашиш учун янги иқтисодий чораларни биргаликда қабул қилишга келишиб олдилар.

    Бошқа янгиликлар