Туркиянинг кучли зилзила кузатилган ҳудудида кучли сув тошқин содир бўлди(видео)

ДУНЁ 15.03.2023, 16:03
Туркиянинг кучли зилзила кузатилган ҳудудида кучли сув тошқин содир бўлди(видео)

Туркияда, шимолий Қораденгиз минтақаси, Бартиндан Синопга қадар бўлган вилоятларда кучли сув тошқини кузатилди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.

Тошқинга кучли ёмғир сабаб бўлган. Минтақада эвакуация бошланган, бир аёл бедарак йўқолган, камида беш киши ҳалок бўлган.

Бартин шаҳрида кўп қаватли уйлари сув босиб, автомобилларни оқизиб кетган.

Қайд этилишича, Бартин ва Қорабук вилоятларини боғловчи йўлда кўприкнинг қулаши оқибатида 13 киши жабрланган.

Кўп ҳудудларда электр энергияси узилиб қолган. Синоп вилоятида давлат шифохонаси эвакуация қилинди.

Ички ишлар вазирлиги Бартин, Кастамона ва Синоп вилоятлари аҳолисидан хавфсиз жойларини тарк этмасликни сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1