АсосийJamiyat

Чинозлик йигитлар Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб “қилиқ” қилишди

'Чинозлик йигитлар Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб “қилиқ” қилишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида бир гуруҳ ёшлар хотира бюсти устига чиқиб, ғайриижтимоий ҳаракат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 18-19 ёшлар орасидаги 5 нафар йигит 2 март куни соат 19:00 ларда Чиноз туманидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб, у ерда турли ҳаракатлар қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган. Шундан сўнг уларнинг шахси аниқланиб, туман ИИБга олиб келинган.

ИИБ ходими томонидан ўтказилган профилактик суҳбат давомида уларга ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик эканлиги, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимаслик, қолаверса, ўз даврининг қаҳрамони, нафақат туман, балки Тошкент вилояти фахри бўлган бундай шахс хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилган.

Уларнинг икки нафари нуфузли олий таълим муассасаси талабаси. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун суд органига юборилмоқда.

    Бошқа янгиликлар