1

Рамзан Қодиров “бедаво дардга чалингани” ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

ДУНЁ 15.03.2023, 20:40
Рамзан Қодиров “бедаво дардга чалингани” ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг даволаб бўлмайдиган касалликка учрагани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. У соғлом ва кучга тўла эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида ёзди ва ушбу изоҳ тасвирланган видеони жойлади.

Қодиров киноя билан унинг касаллиги ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига умид қилганларни хафа қилганидан афсусда эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, у аввалгидек спорт билан шуғулланмоқда, тоғларга чиқяпти, шунингдек, Чеченистонни ривожлантиришдаги муҳим масалаларни ҳал қилмоқда.

Бундан ташқари, республика раҳбари қўлида тиббий асбоб эмас, балки электрон намоз ҳисоблагичи борлигини тушунтирди. Унинг ёрдами билан Қодиров неча марта саловот ўқиганини кўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1