АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways Лондон, Франкфурт ва Ригага парвозлар сонини оширмоқда

'Uzbekistan Airways Лондон, Франкфурт ва Ригага парвозлар сонини оширмоқда'ning rasmi

2023 йилнинг 26 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондон, Франкфурт ва Рига шаҳарларига парвоз қилувчи авиақатновлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

26 мартдан бошлаб Тошкент –​​Лондон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 2 мартадан 3 мартагача оширилади. Сешанба ва жума кунларидан ташқари, якшанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.

Uzbekistan Airways 29 мартдан бошлаб эса Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 мартадан 4 мартага кўпайтиради. Бундан буён Франкфуртга тўғридан-тўғри авиақатновлар душанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, 29 мартдан Тошкент – ​​Рига – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 3 мартагача оширилмоқда. Йўловчилар тўғридан-тўғри авиаташувларда душанба, чоршанба ва жума кунлари саёҳат қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, Uzbekistan Airways ёзги парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан 28 мартдан Тошкент – Милан – Тошкент, 31 мартдан бошлаб эса Тошкент – Париж – Тошкент йўналишларида авиақатновларни йўлга қўяётганини маълум қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3 фоиз чегирма билан, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар