1

Референдум учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилгани айтилди

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 12:58
Референдум учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилгани айтилди

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда. 

Мажлисда МСК аъзоси Адҳам Ибодуллаев референдум учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилганини айтди. 

"Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Референдум тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 млрд 386 млн сўм миқдорида ишлаб чиқди. 

Мазкур харажатлар сметаси давлат бюджетида белгиланган маблағлар доирасида шакллантирилди ва ўрнатилган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилди. Харажатлар сметасини шакллантиришда "Референдум тўғрисида"ги қонун талабларидан келиб чиқиб референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча маблағ талаб этадиган жиҳатлар алоҳида ҳисобга олинди",–деди Адҳам Ибодуллаев.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларга давлат бюджетидан 230 млрд 500 млн сўм маблағ ажратилган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1