Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram бот ишлаб чиқилди

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 13:18
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram бот ишлаб чиқилди

Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди. 

Бош прокуратура хабарига кўра,  фуқаролар ўзлари яшаётган ҳудудда энергетика соҳасидаги қонунбузарликлар ҳақида  EnergonazoratBot орқали хабар йўллашлари мумкин. 

“Жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашда жамоатчилик назорати механизмлари йўлга қўйилгани муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Бош прокуратура жамоатчилик эътиборини яна бир бор энергия ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш, айбдор шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратади”,– дейилади хабарда.

Фуқаролар энергетика соҳасидаги ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш, ноқонуний фойдаланилаётганини ўз вақтида аниқлашда фаол ҳамкорликка чақирилган.

Маълум қилинишича, махсус Telegram ботга келиб тушган ҳар қандай маълумот прокуратура органларида ташкил қилинган Ишчи гуруҳга автоматик тарзда келиб тушади. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир қонунбузилиш ҳолати ҳақидаги маълумот синчиклаб ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича қонуний чоралар кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1