АсосийЖАМИЯТ

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов "Минор" жоме масжид имом-хатиби этиб тайинланди

2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуридд...

2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар. 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

“Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.

    Бошқа янгиликлар