1

ИИББ "BLOGERLAR ASSOTSIATSIYASI"нинг "блогерларидан" огоҳ бўлишга чақирмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 20:12
ИИББ "BLOGERLAR ASSOTSIATSIYASI"нинг "блогерларидан" огоҳ бўлишга чақирмоқда (видео)

Сўнгги вақтларда содда одамларнинг ишончига кириб, ҳақ эвазига уларнинг муаммоларини интернетга олиб чиқиш, шов-шув кўтариш орқали муаммоларини ҳал қилиб беришни ваъда берадиган, кейин эса йўқ бўлиб қоладиган "блогер" ниқобидаги кимсалар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Туляганов огоҳликка чақирди

"Фуқаронинг муаммосини ҳал қилиб бериш учун келган "блогер" фойдаланаётган гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси "BLOGERLAR ASSOTSIATSIYASI"га тегишли эканлиги кўрсатилган. Аммо бундай ташкилот Адлия вазирлиги томонидан эса бу ном билан бирор ННТ рўйхатга олинмаган" деб ёзади ИИББ ахборот хизмати раҳбари, ўзининг телеграм каналида.



Маълум бўлишича, гувоҳнома давлат ташкилотларига тегишли хизмат гувоҳномаси каби "ясалган". Бундай кўринишдаги гувоҳномадан фақат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларигина фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз,  бу Жиноят Кодекси 228-моддасида келтириб ўтилган.

Унга кўра:
Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш;
Базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу ҳаракатлар такроран содир этилаётган бўлса; 
Икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш;
Базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача жарима ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1