"Ташаббусли бюджет": энг кўп лойиҳа Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келиб тушган, ички йўлларни таъмирлаш масаласи етакчилик қилмоқда

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 20:58
"Ташаббусли бюджет": энг кўп лойиҳа Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келиб тушган,  ички йўлларни таъмирлаш масаласи етакчилик қилмоқда

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг амалга оширилиши, навбатдаги мавсум таҳлили юзасидан маълумот берилди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Маълумот учун: 18 март куни соат 10:00 да овоз бериш жараёнларига старт берилади ва ушбу жараён 7 апрелга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнлари уч босчили календар режага асосан амалга оширилади бунда:

1-босқич фуқаролар ўз таклифларини (батафсил кўринишда) қолдиради - 6 февралдан 25 февралгача;

2-босқич фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар модерация жараёнидан ўтказилади - 26 февралдан 17 мартгача;

3-босқич модерациядан ўтказилган таклфилар овоз бериш жарёнига ўтказилади - 18 мартдан 7 апрелга қадар давом этади. 

Бундан ташқари, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги механизм ишга туширилганлиги тўғрисида ахборот берилди.

Қайд этилишича, 2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет жараёнлри учун жами 2,0 трлн сўм маблағ кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 трлн сўми 1-мавсумда ажратилади.

Бундан ташқари, 2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, шунда 1-мавсум учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида жами 1,7 трлн сўм маблағ шаклланиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами

8 трлн сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган. Шундан:

2 трлн сўм – “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;

320 млрд сўм – “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;

4 трлн сўм – “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун.

Шу билан бирга, жорий йилда маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 30 фоизи ҳисобига 1,7 трлн сўм миқдоридаги маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинган.

Шу билан бирга, 1-мавсум доирасида фуқаролар томонидан жами 55,9 мингта лойиҳалар келиб тушган. Ҳудудлар кесимида энг кўп келиб тушган лойиҳалар Сурхондарё вилоятида ­– 9,5 мингта, Қашқадарё вилоятида – 6,2 мингта, Тошкент шаҳрида – 5,6 мингта, Хоразм вилоятида – 5,1 мингтани ташкил этган.

Соҳалар кесимида энг кўп илгари сурилган лойиҳалар сифатида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш йўналиши қайд этилиб, фуқаролар томонидан ушбу йўналиш бўйича жами 14,7 мингта лойиҳалар илгари сурилган ҳамда жами лойиҳалар сонига нисбатан 26 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича – 10,3 мингта (18%), кўча чироқларини ўрнатиш ҳамда электр энергия таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар – 6,3 мингта (11%), мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича – 4,4 мингта (8%) ҳамда соғлиқни сақлаш ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича – 3,1 мингта (6%) лойиҳалар илгари сурилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1