Американинг энг яхши учувчиси Украина учун жанг қилишга рози бўлди

ДУНЁ 16.03.2023, 21:31
Американинг энг яхши учувчиси Украина учун жанг қилишга рози бўлди

Американинг энг яхши учувчиси Украина учун жанг қилишга рози бўлди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Маълум қилинишича, Ден Хемптон ҳаёти давомида 151 марта ҳарбий парвозни амалга оширган. Американинг Форс кўрфази, Косово ва Ироқдаги урушларида қатнашган. 

Хемптом Украинага хусусий ҳарбий учувчиларни олиб келишни таклиф қилди ва у илк кўнгиллилардан бири бўлди.

Унинг фикрича, бу — украиналик учувчиларни ўқув дастурларига юборишдан кўра тезроқ ечим.

Украина сўнгги пайтларда АҚШдан Ф-16 қирувчи самолётларини сўрамоқда. Вашингтон ҳозирча бунга рози бўлмаган. Америка Президенти Жозеф Байденнинг сўзларига кўра, низонинг ҳозирги босқичида Киевга самолёт бериш мақсадга мувофиқ эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1