1

Ўзбекистон БМТга қамоқхоналарда қийноқлар қўлланилмаслигига кафолат берди

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 22:22
Ўзбекистон БМТга қамоқхоналарда қийноқлар қўлланилмаслигига кафолат берди

Ўзбекистон расмийлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Фолькер Туркка Қамоқдаги қийноқлар ва шафқатсиз муносабатга қонунда ҳам, амалда ҳам умуман йўл қўймаслик, Қийноқларга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш устида иш олиб бораётганига кафолат берди. Бу ҳақда Фолькер Туркнинг кеча, 15 март куни БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Ўзбекистон қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишнинг асосий механизми – Қийноқларга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш устида иш олиб бораётгани ҳақида менинг идорамга кафолатлар берди. Бу тез амалга оширилишига ишонаман. Бунда албатта, гапдан кўра, амал муҳим. Кенгроқ қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ давом этаётган ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқлари нуқтаи назарини кучайтириш зарур.

“Нодавлат ташкилотлар аралашувлардан холи муҳитда эркин фаолият юритиши жуда муҳим. Худди шундай, турли хил қарашларни рағбатлантириш ва фуқаролик жамиятини кенгайтириш учун плюралистик муҳит зарурдир”, дея ўз фикрини билдириб ўтди Фолькер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1