1

Танзанияда тарқалган номаълум касаллик туфайли 15 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 17.03.2023, 15:44
Танзанияда тарқалган номаълум касаллик туфайли 15 киши ҳалок бўлди

Танзания жанубида 15 киши номаълум касалликдан вафот этди, 50 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Африка давлати тиббиёт органларига таяниб, Анадолу агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, номаълум инфекция беморларда қон кетиши, кўнгил айниши ва қайт қилишга сабаб бўлмоқда. Ҳозирча касаллик унчалик кенг тарқалмаган. Унинг тарқалиши бир маъмурий туманда қайд этилган. Шу билан бирга, барча беморлар - асосан эркаклар - ошқозон яраси ва жигар касалликлари билан оғриганлиги маълум бўлган. Уларнинг кўпчилигига шифокорлар сигарет ва спиртли ичимликларни ташлашни маслаҳат беришган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларда қон тестларини ўтказишган. Мутахассислар симобдан заҳарланиш содир бўлганлигини аниқлаш учун беморлар ичадиган сув таркибини ҳам таҳлил қилишмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1