АсосийJamiyat

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар қўлга тушди

'Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро А.У.га тегишли “Ойбек” МФЙдаги нотурар бино кўздан кечирилганида, хорижий давлат фуқароси Y.S. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар