АсосийJamiyat

Ўзбекистон Япониядан 200 миллион доллар қарз олади

'Ўзбекистон Япониядан 200 миллион доллар қарз олади'ning rasmi

Ўзбекистон ҳукумати Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз жалб қилади. Ушбу маблағлар мамлакатда мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштириш учун сарфланади. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида тақдим этилади. АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Кредитлар лойиҳа ташаббускорларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

    Бошқа янгиликлар