1

Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти ўтказилди

ЖАМИЯТ 18.03.2023, 13:10
Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти ўтказилди

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти бажарилди.

Деҳқонобод тумани Ғўроти қишлоғида яшовчи 58 ёшли Хонбиби Эсанова кўп йиллардан бери тизза бўғими гонартрози (емирилиши)дан азият чекиб келган. Вилоят тиббиёт муассасаларида олган консерватив даво муолажалари эса кутилган натижа бермаган. Охир-оқибатда шифокорлар онахонни операция қилиш лозим, деган хулосага келишди.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассиси Одил Валиев бошчилигидаги маҳаллий шифокорлар томонидан ушбу беморда тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси бажарилди.

Натижада бемор даволаниш учун узоқ йўл босиб, пойтахтга боришига ҳожат қолмади. Айни пайтда унинг аҳволи яхши. Шифокорларнинг айтишича, Хонбиби ая тез кунда яна мустақил юра олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1