АсосийJamiyat

Бугун Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилади

'Бугун Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилади'ning rasmi

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан 18-март куни пойтахтимизда  Отлиқ кавалерия паради ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Шу муносабат билан соат 17:00дан 18:00га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади.

- “Ўзбекистон меҳмонхонаси” автотураргоҳидан Махтумқули кочаси бойлаб Амир Темур хиёбони айланма ёлигача ва ушбу айланма ёл;
- Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
- Амир Темур шоҳ кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан "Hyatt regency" меҳмонхонаси автотураргоҳигача. 

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз" дейилади хабарда.
 

    Бошқа янгиликлар