1

Ёш ҳоким ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди

ЖАМИЯТ 18.03.2023, 20:27
Ёш ҳоким ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди

Аввалроқ, Хоразм вилояти, Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари У.Жумагалдиевнинг вафоти ҳақидаги хабар берилганди.

Вилоят прокуратураси унинг ўлими сабабини маълум қилди.

Аниқланишича, Урганч шаҳар, Бахтли келажак кўчаси, 13-йўлак, 52-уйда яшаган 1990 йилда туғилган Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умиджон Жумагалдиев 17.03.2023 йил соат 01.30 ларда 90 029 DAV давлат рақам белгили, «NEXIA 3» русумли хизмат автомашинасини 4Р160-сонли «Урганч – Гурлан» автомобиль йўлининг Урганч тумани, «Ўрта дўрман» маҳалласи ҳудудидан ўтган 9 км.да Урганч тумани томонга қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ш.Собиров бошқарувидаги «XCMG GR180» русумли, 90 JA 780 давлат рақам белгили юк автомашинасини орқа ўнг томон ғилдирагига уриб, бошқарувни йўқотиши натижасида автомабиль йўлидан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада  У.Жумагалдиев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд-тиббий, суд-автотехника ва суд-трасологик экспертизалари тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1