1

Қашқадарёда таъмагирлик қилган гинеколог ва доя ишдан олинди (видео)

ЖАМИЯТ 19.03.2023, 10:28
Қашқадарёда таъмагирлик қилган гинеколог ва доя ишдан олинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг таъмагирлик қилаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаган.

Хусусан, туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.  

Айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.  

 

❗️Эслатиб ўтамиз, вазирлик тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва бу борадаги ҳеч бир мурожаатни эътибордан четда қолдирмайди.

 

📲 Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилинмоқда.

 

☎️ Қолаверса, вазирлик қошида куну тун "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари қошида "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар ишлаб турибди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1