1

Душанбеда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси даҳшатли бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди(видео)

ДУНЁ 19.03.2023, 12:52
Душанбеда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси даҳшатли бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди(видео)

Кеча, 18 март куни соат 01:00 атрофида Душанбе шаҳрида ЙТҲ содир бўлиб, унинг оқибатида ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Машина тезлиги шу қадар юқори бўлганки, зарбадан машина икки қисмга бўлиниб кетган, машинанинг орқа қисми ёниб кетган.

“Asia-Plus” Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармасига таяниб хабар беришича, “Мерcедес-Бенз” русумли автомашинанинг 22 ёшли ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Асадбек Исроилов катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган бўлган. 

“Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда”, — дея хулоса қилди полиция.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1