Россияда тўрт нафар ўзбекистонлик ЙТҲда оғир жароҳат олди

ДУНЁ 20.03.2023, 16:02
Россияда тўрт нафар ўзбекистонлик ЙТҲда оғир жароҳат олди

Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олди. Бу ҳақда Саратов вилояти Соғлиқни Сақлаш вазири Олег Костин маълум қилди.

Қайд этилишича, Саратов вилоятида енгил автомобиль ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Оқибатда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланиб, бир киши ҳалок бўлган.

“Бугун, 20 март куни соат 1:46 да Фёдоров туманидаги автомобиль йўлида Плёс қишлоғига бурилишда енгил автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Беш киши жароҳатланган, улардан бири вафот этган”, деб ёзган Костин ўзининг Telegram-каналида.

Унинг аниқлик киритишича, 25 ёшли йигит ҳалок бўлган, 20-30 ёшлардаги тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.

“Бир киши очиқ краниосеребрал шикастланиш, кўкрак қафаси шикастланиши, учинчи даражали кома билан аҳволи ўта оғир ҳолатда. Иккинчиси ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши ва жароҳати, умуртқа поғонаси шикастланиши билан оғир аҳволда. Учинчиси ёпиқ краниосеребрал шикастланиш, бош мия чайқалиши, бел умуртқаси шикастланиши билан оғир аҳволда. Тўртинчи фуқаро бош мия жароҳати ва чайқалиши билан ўртача оғир аҳволда”, деб ёзган вазир.

Маълум қилинишича, тўрт нафар ўзбекистонлик Фёдоров туман шифохонасига ётқизилган, улардан икки нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1