1

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринга муносиб кўрилди

ДУНЁ 20.03.2023, 19:24
Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринга муносиб кўрилди

Ҳар йили 20 март куни нишонланадиган Халқаро бахт куни муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги энг бахтли мамлакатлар номини эълон қилди. World Happiness Report рейтингда кетма-кет олтинчи марта биринчи ўринни Финляндия эгаллади, иккинчи ўринда Дания ва кучли учликни Исландия якунлаб берди.

Исроил тўққизинчи ўриндан бу йил тўртинчи ўринга кўтарилди. Юқори ўнталикка Нидерландия, Швеция, Норвегия, Швейцария, Люксембург ва Янги Зеландия ҳам кирди.

 Ўзбекистон 137 давлат орасида бахтиёрлик бўйича глобал рейтингда 54-ўринда қайд этилди.

Россия ўтган йилга нисбатан ўн поғонага кўтарилиб, 70-ўринни эгаллади. АҚШ 15-ўринда, Франция 21-ўринда, Буюк Британия 19-ўринда, Украина 92-ўринда.

Энг бахтсиз мамлакатлар сифатида Буркина-Фасо, Намибия, Туркия, Гана, Покистон ва Нигер қайд этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2012 йилдан бери ҳар йили Жаҳоннинг бахтиёрлик даражаси ҳисоботини эълон қилади. Рейтингни шакллантиришда аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фуқаролик эркинликларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мамлакатдаги коррупция даражаси ҳисобга олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1