Қашқадарёда тўлиқ қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланадиган турар-жой қурилишига старт берилди

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 06:13
Қашқадарёда тўлиқ қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланадиган турар-жой қурилишига старт берилди

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида 700 та хонадонга мўлжалланган 12 та кўп қаватли уйлардан иборат "Султон сарой" турар-жой мажмуаси қад ростламоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 4 гектар майдонни эгаллаган мажмуада инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча шароитлар яратилиши лойиҳага киритилган.

Масалан, автотураргоҳлар бинонинг ертўла қисмида, мажмуанинг олд қисмидаги 1-2-қаватларда йирик савдо дуконлари, болалар майдончалари ва бошқа маиший хизмат турлари жой олади. Энг қувонарлиси шуки, мажмуа тўлиқ қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланади.

Наврўз байрами арафасида қурилиши бошланаётган мажмуага вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам ташриф буюриб, Президент қўллаб-қувватлови ортидан тадбиркорларнинг бу каби йирик лойиҳаларни яна кўплаб амалга оширишида доимо амалий ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1