Россияда президент аппарати амалдорларига iPhone’дан фойдаланиш тақиқланади

ДУНЁ 21.03.2023, 06:38
Россияда президент аппарати амалдорларига iPhone’дан фойдаланиш тақиқланади

РФ президенти аппаратининг ички сиёсий блоки ходимларига iPhone смартфонларидан воз кечиш тавсия қилинди. бу ҳақда "Коммерсант" хабар берди, дея ёзмоқда “zamon.uz”. 

Нашр маълумотларига кўра,  бу бўйича маълумот амалдорларга март ойи бошида берилган. Кремль ўз ходимлари учун катта эҳтимол билан “хавфсизроқ” бўлган бошқа қурилмаларни сотиб олиши мумкин. “Коммерсант” манбаларидан бири тавсия кўпроқ “талаб шаклида” эканини айтган.

“Phone тугади. Уни ё ташлаб юбориш ё фарзандларга бериш керак. Март ойида ҳамма буни амалга ошириши керак”, — деган манбалардан бири.

Нашр суҳбатдошларидан бири президент администрациясида ушбу чора бўйича баҳслар анчадан буён кетган, аммо унга администрация раҳбарининг биринчи ўринбосари, ички сиёсат бўйича куратор Сергей Кириенко нуқта қўйган. У 1 апрелга қадар iPhone’дан воз кечишни буюрган.

Бу хавфсизлик нуқтайи назаридан амалга оширилаётгани айтилмоқда: Кремлнинг фикрича, ушбу қурилмалар Ғарб махсус хизматлари томонидан осон бузиб кирилиши ва кузатилиши мумкин.

Амалдорларга Android операцион тизимидаги телефонларни сотиб олиш тавсия қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1