АсосийJamiyat

Наманганда 80 метрлик мега лаваш тайёрланади

'Наманганда 80 метрлик мега лаваш тайёрланади'ning rasmi

Наманган вилоятида жойлашган “Афсоналар водийси”да 80 метрлик мега лаваш тайёрланади. Бу ҳақда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Афсоналар водийси” тематик паркида бўлиб ўтадиган Наврўз сайлига таклиф этамиз.

Тадбирда кўнгилочар шоу-дастурлар намойиш этилади. Аҳамиятлиси, шу куни ҳақиқий маънодаги кутилмаган совға — 80 метрли улкан мега лаваш тайёрланиб, байрам меҳмонларига тақдим этилади.

100 дан ортиқ моҳир ошпазлар меҳнати эвазига тайёрланадиган мега лаваш Янги Наманган туманидан сизлар учун байрам тухфаси бўлади.

Келинг, кўринг ва байрамона рекорд лавашни тайёрланиш жараёнида иштирок этинг ҳамда танавул қилиш имкониятига эга бўлинг!”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, бундан аввал Тошкент шаҳрида 31,5 метрли мега лаваш тайёрланган эди.


 


 

    Бошқа янгиликлар