​​“FlyArystan” авиакомпанияси Олма-отадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 08:40
​​“FlyArystan” авиакомпанияси Олма-отадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади

Узоқ танаффусдан сўнг Қозоғистоннинг “FlyArystan”лоукостер авиакомпанияси яна Олма-ота ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 18 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:34да бортида 171 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Олма-ота — Самарқанд — Олма-Ота йўналиши бўйича парвозлар Аирбус А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олма-отада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик “Air Astana” авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1