1

Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида чиқиш қилган вайнерларнинг жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 10:16
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида чиқиш қилган вайнерларнинг жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди

Сал аввал Жиззахда ИИБ формасини кийиб видео олган вайнерлар жавобгарликка тортилган эди.

Жиззах вилоят прокуратураси томонидан икки нафар вайнер тайёрлаган ҳажвий видеоси учун ҳуқуқбузар деб топилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилди.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 13.03.2023 йилдаги қарорига кўра, фуқаро У.Ў Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 209-1-моддаси, фуқаро Д.У ушбу кодекснинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд қарори ноқонуний бўлганлиги сабабли, Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилди.

Протестга асосан маъмурий иш 18.03.2023 йилда Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб,  У.Ў ва бошаларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб  топилиб, У.Ў ва  Д.Улар суд залидан қамоқдан чиқарилган ҳолда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1