“Қамчиқ” довонида фавқулодда ҳодиса содир бўлди. Бир муддат йўл ёпилди ( видео)

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 12:18
“Қамчиқ” довонида фавқулодда ҳодиса содир бўлди. Бир муддат йўл ёпилди ( видео)

Бугун, 21-март куни А-373 автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони қисмидан ўтган 198 километрида "МАН" русумли нефт маҳсулотлари ортилган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бир муддат йўл ёпилган. Йўлни нефт маҳсулотидан тозалаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча бир томонлама тўхтатилган.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин содир бўлмаган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1