АсосийDunyo

Сунъий онг жигар саратонига даво топди

'Сунъий онг жигар саратонига даво топди'ning rasmi

Торронто университети олимлари ва Insilico Medicine биотехнология компанияси сунъий онг ёрдамида жигар саратони (гепатоцеллюляр карционома)га қарши кураша оладиган воситани яратди. Сунъий онг 30 кун ичида даволаш жараёнини ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Олимлар унинг ёрдамида саратон ҳужайраларини сканерлаган ва унинг кучсиз қисмларини аниқлаган. Сунъий онг версиясига кўра, CDK20 оқсили саратон ҳужайрасининг нозик нуқтасидир. Олинган маълумотлар асосида олимлар бу оқсилга таъсир қила оладиган воситани топган.

Гепатоцеллюляр карциома — тез ривожланувчи касаллик бўлиб, одатда саратоннинг сўнгги босқичларида аниқланади. Ҳар йили қарийб 600 минг беморда саратоннинг шу тури ташхиси қўйилади.

    Бошқа янгиликлар