1

Зилзиладан кейин Ўзбекистонда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади — ФВВ

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 06:07
Зилзиладан кейин Ўзбекистонда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади — ФВВ

Кеча, 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаган ҳамда бино ва иншоотларга зарар етмаган.

"Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1