1

Польшадан Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди (видео)

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 09:24
Польшадан Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди (видео)

LOT Polish Airlines авиакомпанияси Польшадан Ўзбекистонга учишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03 да Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва янги Варшава—Тошкент—Варшава йўловчи йўналишини очди. 

Анъанага асосан, Boeing 787 Dreamliner сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Экипаж ва йўловчиларни карнай ва сурнай садолари остида Uzbekistan Airports компанияси раҳбарияти, Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси, Туризм ва Транспорт вазирликлари вакиллари, шунингдек, Flyin’up компанияси раҳбарияти гуллар билан кутиб олди.

Қайд этилишича, июнь ойининг ўрталарига қадар ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозлар амалга оширилади. Қишки жадвалга ўтиш муносабати билан авиакомпания Варшава—Тошкент—Варшава йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1