1

Ўзбекистонда илк бор биполяр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 12:39
Ўзбекистонда илк бор биполяр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилди

 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Санжарбек Маткаримов,
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси бош шифокори:
 — Замонавий тиббиёт инновацион ёндашувлар асосида ривожланмоқда. Кам инвазив диагностика ва муолажа усуллари оммалашяпти. Натижада беморларни жароҳатсиз, асоратсиз ва қисқа муддатда самарали даволаш имконияти кенгаймоқда. 
Бугун марказимизда ўтказилаётган қарийб 250 турдаги операцияларнинг 65 турдагиси шу сингари мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларидир. 
 Хусусан, жорий йил Нейротравматология бўлимида илк бор чаноқ-сон ва тизза бўғимлари артрози касаллигида плазмолифтинг муолажаси ҳамда умуртқа суяклари синишида перкутан вертебропластика амалиёти ўзлаштирилди. 
 Бўйин умуртқаларини транспедикуляр фиксация билан стабилизациялаш операцияси жорий этилиши ҳам катта янгилик бўлди. Шунингдек, юртимизда илк бор биполяр эндопротезлаш муолажа усулини йўлга қўйдик. 
 Бундан ташқари, лапароскопик усул орқали Хирургия бўлимида диафрагма чуррасини бартараф қилиш, Колопроктология бўлимида эса сигмасимон ичак резекцияси операциялари бажарилди.
 PRP-терапия, яъни бемор плазмасини ажратиб олиб, бўғимга юбориш йўли билан ушбу тана қисмидаги патологияни бартараф этишга қаратилган амалиётларни ҳаётга татбиқ қилдик. 
 Ҳозир Франция, Жанубий Корея, Япония, БАА, Ҳиндистон, Озарбайжон, Литва каби мамлакатларнинг тиббиёт муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Уларнинг малакали шифокорлари билан биргаликда мураккаб операциялар ўтказяпмиз.  
 Ўз навбатида, бир гуруҳ ходимларимиз Франция, БАА, Ҳиндистон ва Озарбайжондаги етакчи клиникаларда малака ошириб қайтди. Жорий йилда улар сафини янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.  
Қолаверса, клиникамиз неврологик касалликлар асоратлари туфайли юзага келган патологияларни реабилитация қилишда юқори натижаларга эришяпти. Шу билан бирга, органлар трансплантациясидан кейинги реабилитация муолажаларини йўлга қўйганмиз. 
Энди муассасамизда МСКТ бўлимини очиш орқали беморлар учун қўшимча қулайликлар яратиш режалаштирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1