Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намозлари муносабати билан ҳар куни 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Бектемир тумани бўйича:
Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Яшнобод тумани бўйича:
Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади;
Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Миробод тумани бўйича:
Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Қўйлиқ ота масжиди ТҲАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Сергели тумани бўйича:
Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади (Темир панжара - 20);
Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Яккасарой тумани:
Усмон бин Маъзум масжиди КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғибўстон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Янгиҳаёт тумани:
Ниёзмат ота масжиди ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади;
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Камолон масжиди Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Олмазор тумани бўйича:
Ҳазрати Имом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Исломобод масжиди КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Юнусобод тумани бўйича:
Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Учтепа тумани бўйича:
Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қаъни айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади;
Ҳазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чорраҳасидан Назарбек-Замаҳшарий 1-тор кўчасигача қадар ҳаракат чекланади;
Чилонзор тумани бўйича:
Новза масжиди Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар ҳаракат чекланади;
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.