1

“Maersk Air Cargo” юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 17:25
“Maersk Air Cargo” юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

21 март куни маҳаллий вақт билан соат 00:45 да Даниянинг "Maersk Air Cargo" юк авиакомпаниясининг самолёти Навоий халқаро аэропортига қўниб, Биллунд – Навоий – Ханчжоу – Навоий – Биллунд йўналиши бўйича Ўзбекистонга парвозларни бошлаб берди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports” АЖ хабар берди.

"Бу йилги Наврўз совғаларга бой. Бир кунда бирданига учта авиакомпаниянинг самолётларини кутиб олдик. Юк ташиш соҳасида жаҳон гиганти ҳисобланган Maersk Group логистика гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон аеропортлари, ҳусусан Навоий аэропорти учун жуда муҳим лойиҳа. Бир неча ой музокаралар олиб борилди, шартлар муҳокама қилинди ва ниҳоят, 21 мартдан Ўзбекистон орқали парвозлар бошланди”, - деди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Джураева.

"Maersk Air Cargo" рейслари ҳафтасига олти мартадан бошланди, кейинчалик рейслар ҳафтасига 36 мартагача кўпаяди. Boeing  767 юк самолётлари Даниядан Ўзбекистон орқали Хитойга ва ортга учади. Маълум қилинишича, “Навоий” аэропорти авиакомпания самолётларини техник қўниш, ёнилғи қуйиш ва экипажни алмаштириш учун ўтказиш пунктига айланади.

"Maersk Air Cargo" штаб-квартираси Биллунд шаҳрида жойлашган  Дания юк авиакомпаниясидир. Компания 2022 йилда “Maersk” логистика гуруҳи таркибига кирувчи Star Air авиаташувчиси негизида ташкил этилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1