АсосийJamiyat

Қарши шаҳрида таровеҳ намозлари вақтида масжидлар яқинидаги ёпиладиган кўчалар маълум қилинди

'Қарши шаҳрида таровеҳ намозлари вақтида масжидлар яқинидаги ёпиладиган кўчалар маълум қилинди'ning rasmi

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Қарши шаҳар ҳудуди бўйича:
— Хонақоҳ масжиди Каракуль кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Кукгумбаз масжиди Насаф кўчасидан Карлиғбоғот кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

— Қиличбек Қўрғонча масжиди Каманди кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Махаллот масжиди Амир Темур кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Қумқишлоқ масжиди Нурбоғ кўчасидан Алишер Навоий кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.

— Араловул масжиди Хонабод кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Наво масжиди Мустақиллик кўчасиички йўлида ҳаракат чекланади.

    Бошқа янгиликлар